Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қиладиган амалий таълимот сифатида ўрганиши, муолажа қилиб, ўзгартириш учун нарсаларни қандай бўлса ўшандай, ўз ҳақиқати билан сифатлаши лозим. У ҳис қиладиган нарсалар - инсон, борлиқ ва ҳаётдаги мавжуд ҳақиқатларни олади. Уни муолажа қилиш ва улар ҳақида ҳукм чиқариш ҳамда бу ишларни бажариш ёки бажармасликка нисбатан ўз муносабатини белгилаш мақсадида изланади. Шу сабабли Ислом инсоннинг назарий фаразларига эргашишига рухсат бермайди. Масалан: Марсда ҳаёт бўлса, одамлар рамазон ойида рўза тутиш учун у ерда ой мавжуд эмас-ку, қабилидаги назарий фараз. Билъакс, Ислом ер куррасидаги инсон албатта рамазон ойининг гувоҳи бўлишини ва рўза тутишини белгилайди. Лекин, гоҳо булут ойни тўсиб одамларга кўринмай қолади. Ислом бундай ҳодиса юз берганда муайян ҳукмга буюради. Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар: «Агар булут ойни тўсиб қолса, шаъбонни ўттиз кун қилинглар». Шунинг учун сақофат олиш хаёлий ҳам, фаразий ҳам эмас, воқеий бўлиши, балки ҳаётда юз берган пайтда унинг жозибасини билиш, уни тушунишдан ақлий фойдаланиш учун эмас, унга амал қилиш мақсадида ўрганилмоғи лозим.


Билим олишда Исломнинг йўли шу. Бу йўл чуқур изланиш, топган ёки изланаётган нарсасига ишониш ҳамда уни ҳаёт майдонида татбиқ этиш учун воқеий тарзда қабул қилмоқ демакдир. Қачонки билим олиш усули шундай мукаммал даражага етса, исломий сақофатни шу тариқа эгаллаган муслим теран фикрли, сезгир ва ҳаёт муаммоларини ечишга қодир бўлади. У муслимни камолот йўлида ихтиёрий ва табиий суратда ҳаракатланадиган қилиб қўяди. Модомики, у шундай ҳаракатланар экан, бу йўлдан озгина оғиши ҳам мумкин эмас. Чунки бу сақофатда у ўрганётган исломий фикрлар таъсирчан, ҳаётий ва самарали муолажадир. У билим олувчини оташин қилиб қўйишдан ташқари, ҳаёт муаммоларига ғайриоддий тарзда юзма-юз туриб, ечим беришга иқтидор уйғотади. Шунинг учун унда фақат ақлан қаноатланадиган ва қалбан хотиржам бўладиган ақлияни, айни вақтда ўзида комил иймон билан тўйдирилган исломий нафсияни вужудга келтиради. Бундай ақлия ва нафсия орқали шахс намунали сифатларга эга бўлади, барча қийинчиликларни енгиб ўтади. Бу исломий сақофат моддасида чуқур, ёрқин фикрлар мавжудлиги, улар ақидага асосланиши, инсоннинг Оллоҳ Таоло билан алоқасини идрок этишида гавдаланади. Бу сақофат Оллоҳ Таоло томонидан ёки Қуръон ва Суннатдан истинбот қилинган. Сақофатда фикрий жиҳат мавжуд. Айни вақтда сақофатни Оллоҳ тарафидан деган эътиборда ўрганилиб, Оллоҳ билан алоқа идрок этилса, сақофатда руҳий жиҳат мавжудлиги кўринади. Шунинг учун Ислом сақофати уни ўрганган ҳар бир шахсни ёрқин ва чуқур фикрли ҳамда куюнчак шахсга, Оллоҳнинг розилигидан умидвор, Ислом йўлида ўзини фидо қиладиган кимсага айлантириб қўяди. Сиз унинг истаган нарсасини ва ҳаёт муаммоларини қандай ечишни билаётганини кўришингиз мумкин. Чунки у ҳаёт майдонида дуч келинадиган ҳақиқатларни ўрганиб бўлган. Шунинг учун ҳам ҳаёт уммонига ўзи тўплаган энг яхши бойлиги - ёрқин фикр, тақво ва барча муаммоларни ҳал қилувчи маърифат билан шўнғийди. Бу энг яхши эзгуликни тўплаган инсондир.

 

182-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260